Инқилоб Раҳбари: Ғарбга ишониш натижа бермайди
Ислом Инқилоби раҳбари Эроннинг 12 чи ҳукумати фаолиятининг сўнгги кунларда президент Ҳасан Руҳоний ва вазирлар маҳкамаси аъзоларини қабул қилганида мутлақо ички дастурни ижро этишда Ғарбга умид қилмаслик керак, чунки бундай ҳолда ҳар қандай ҳаракат натижасиз қолади деб айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, Эроннинг 12 чи ҳукумат ппрезиденти вазирлари маҳками билан учрашганида барча мусулмонлар айниқса эронликларни Ғадири Хум байрами билан табриклаб халққа хизмат қилиш имконияти ва фурсатини илоҳий неъматлар эканлигига тўхталиб, ушбу неъматга шукронлар қилишб Исломий Инқилоб мақсадини амалга ошириш учун бор куч қудратини ишга солиш лозим деб буюрдилар.
Ул Зот 12 чи давлат фаолиятини баҳолар экан, жаноб Руҳоинй ҳукуматининг фаолияти турли соҳаларда бир хил бўлмаган , баъзи ҳолларда кутилгандек бўлган, аммо баъзи ҳолларда бундай бўлмаган деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари келажакда 11 чи ва 12 чи ҳукуматлар тажрибасидан фойдаланиш зарурлигига ишора қилиб, бу даврдаги энг муҳим тажриба ҳам Ғарб билан ишламасликдир ва келгуси авлод ҳам бу равишни давом эттириши керак. Сўнгги ҳукуматда ҳам Ғарбга ишониш натижа бермаслиги ва улар ҳам ҳеч қачон ёрдам етказишмайдигани аниқланди. Ғарб фурсат топганида зарба беради ва ҳар жойда зарба бермаса бу хохламаслигини эмас балки имконияти йўқлигини англатади деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эрон президенти ва вазирлар маҳкамаси аъзоларига хитобан, қаерда ишлар ва фаолятларда Ғарб ёки АҚШ аралашганида барча ишларингиз муваффақиятсиз қолган ва Ғарбга ишонмасдан ва умид қилмасдан қилинган ҳаракатлар, албатта натижа берган ва олдинга тсилжиб борган деб эълон этдилар.
Инқилоб Раҳбари Венадаги сўнгги музокараларни ҳам эслатиб, эронлик дипломатларнинг саъй-ҳаракатлари ва улардан айримларининг ушбу музокарада фаол қатнашгагнидан маннулигини билдириб, бу музокараларда АҚШ томани ўзлариниг ўжар ва ёвуз позицияларда қатъий туришди ва бир қадам ҳам олдингаҳаракта қилишмади. АҚШликлар биз санкцияларни бекор қиламиз деган оғзаги ваъдалар бериб, иддаолар қилишади, аммо санкцияларни бекор этмадилар ва бекор этишмайди ҳам. Бундан ташқари улар кейинроқ айрим мавзуларни кўриб чиқиш учун сизлар ушбу келишув мақсадада ҳаракат қилишингиз керак, акс ҳолда ҳеч қандай келшувга эришмаймиз деган шартлар қўйишмоқда деб аниқлик киритдилар.
Ул Зот бу учрашувда АҚШ ушбу иддаоларидан ядровий келишувдаги аралашиши, ракета мавзуси ва минтақавий масалаларга аралашиш учун янги баҳона излаб топишни истайдилар ва Эрон улар хусусида баҳслашдан воз кечса, сизлар келишувни буздингиз деган даъволар билан келишувдан бош тортишни мақмад қилган деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сўзларининг бошқа қисимда, АҚШ томони бутунлай ёвузлик ва пасткашлик билан муносабатда бўлаётанини баён этиб, АҚШ режими ўз ваъдаси ва мажбуриятларини бузишда ҳеч иккиланмаяпти ва олдин ҳам бир марта келишувни бузган ва бу бутунлай харажатсиздир. Эндиликда АҚШга келажакда келишувларни бузмасликка кафолат беринглар деганимизда, кафолат бермайдиганини ошкора айтади деб таъкидладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сўзларидан олдин Эрон президенти, 8 йиллик давр мобайнида ҳукуматни қўллаб- қувватлаганилиги ва йўл кўрсатмалари учун Олий раҳбарга миннадорчилик билдирди ва ҳукуматнинг ҳаракатлари ва фаолияти тўғисида ҳисобот берди.