Дамашқда Сурия президенти ва Эрон парламенти раисининг учрашуви бўлиб ўтди
Сурия президенти Эрон парламенти раиси билан учрашувида Эрон давлатини Суриянинг асосий шериги эканлигини айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Сурия президенти Дамашқда Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Эрон Суриянинг асосий шериги бўлиб, икки мамлакатни терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқаштирилган ҳаракталари яхши натижалар бергани деб изоҳлади.
Башор Асад ўз сўзларида Эрондавлати терроризмга қарши курашда Сурия халқи ёнида турди ва Сурияни барча соҳаарда ҳам қўллаб-қувватлади деб таъкидлади.
Сурия президенти шунингдек икки мамлакат ўртасидаги мавжуд мувофиқлаштириш бутун Сурия ҳудуди озод қилинмагунича ва террорчи гуруҳлар мағлуб бўлгишига қадар давом этади деб аниқлик киритди.
Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам бу учрашувда, янда Сурия ва Эронда ўтказилган сайловлар бу икки мамлакатга нисбатан қўлланган босим сиёсатининг қаттиқ мағлуб бўлганини исботлади деб эълон қилди.
Сурия президенти ва Эрон парламенти раиси учрашувида икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам муносабатлар ва улар ўртасидаги конструктив ҳамкорликларни кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.