Ўзбекистон ва Тожикистон парламенлари спикерлари ҳам Теҳронга етиб келишди
Эроннинг 13 -чи президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг инаугурацияси маросимида қатнашиш учун 5 мамлакат парламентлари делегациялари бугун Теҳронга келишди. Делегацияларни Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат аъзоси Жалил Раҳимий Жаҳонободий кутиб олди.
Эроннинг 13 -чи президентининг қасамёд маросимини ўтказилиши остонасида, бугун Ўзбекистон парламенти раиси Нуриддинжон Исмоилов , Тожикистон парламенти спикери Муҳаммадтоир Зокирзода, Нигерия милий парламенти раиси ва бу мамлакат президенти вакили Сини Омаро учта делегация бошчилигида Теҳронга етиб келишди.
Бугун шунингдек Занзибор, Танзания парламентлари спикерлари, Эрон ва Бразилия парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси ва Никарагуа ТИВ раҳбари ҳам Эронга сафар ташриф буюрдидлар.
Эслатиб ўтамиз Эроннинг янги сайланган президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг инаугурацияси маросими эртага -пайшанба куни бўлиб ўтади.