Оятуллоҳ Раисий: Теҳрон-Анқара ҳамкорлиги ислом умматига жуда кўп фойда келтиради
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Оятуллоҳ Саййид Иброҳим Раисий чоршанба куни кечқурун Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқотда икки давлат ўртасидаги муносабатларни оддий қўшничиликдан юксак, деб атаб, деди: Эрон ва Туркия ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш икки мамлакат учун тинчлик ва хавфсизликни, минтақага тинчлик ва барқарорлик ҳамда ислом умматига хайр ва баракот келтиришига ишончим комил.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти ушбу телефон суҳбатида Эрон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни самимий, дўстона ва биродарлик алоқалари деб атади ва Эроннинг дўст ва қардош Туркия давлати билан икки томонлама ва халқаро миқёсдаги ҳамкорликка катта аҳамият беришини қўшимча қилди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти, шунингдек, Эрон ва Туркиянинг ислом дунёсидаги хилма -хил имкониятларига ишора қилиб, таъкидлади: "Фаластиннинг мазлум ва паноҳсиз халқига ёрдам бериш ва уларни сионистлар зулмидан қутқариш ҳеч қачон бизнинг умумий кун тартибимиздан чиқмайди. "
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдуған ҳам Оятуллоҳ Раисийни Эрон Президенти этиб сайлангани билан табриклади ва Имом Ҳусайн (ас) нинг шаҳодатига бағишланган маросимлар муносабати билан таъзия билдириб, қӯшимча қилди: Сизнинг президентлигингиз давомида иккитомонлама ва минтақавий муносабатларимиз барча соҳаларда мустаҳкамланишига ишонаман.
Туркия Президенти, шунингдек, яқинда содир бўлган ёнғин билан курашда Туркияга гуманитар ёрдам кўрсатгани учун Эрон Ислом Жумҳуриятига миннатдорчилик билдирди.