Январ 25, 2024 18:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича келишиб олишди
    Эрон ва Туркия икки томонлама савдо ҳажмини ошириш бўйича келишиб олишди

Эрон президентининг Туркияга ташрифи сўнгида икки мамлакат қўшма баёнотида ўзаро сиёсий,иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш борасидаги қатъийлигини маълум қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча туриялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг расмий таклифга биноан, Анқарага ташриф буюрган Эрон Ислом  республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий бу мамлакат президенти билан икки томонлама алоқалар,минтақавий ва халқаро ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилди. Учрашувда сионстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги уруш жиноятларини давм эттираётгани, терроризмга қраши кураш ҳамда Эрон ва Туркия  ўртасидаги савдо -иқтисодий алоқаларни ривожлантириша каби масалалар  муҳокама қилинди.

Раисийнинг бир кунлик сафарида Эрон ва Туркия президентлари икки мамлакат олий кенгашининг 8 йиғилишини ўтказдилар. Иброҳғим Раисий ва Ражаб Тойиб Эрдуған шунингдек 10 та қўшма ҳамкорлик ҳужжатнинг имзолаш маросимида иштирок этди ва муштарак матбуот анжуманида маслаҳатлашувлар натижаларини шарҳлаб бердилар.

Айтиш керакки аввлроқ Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий  ҳамкорлик олий кенгашининг 7 мажлиси /ҳижрий -шамсий 1401 йилда/  Туркия президентини Теҳронга расмий сафари доирасида ўтказилганди. Теҳрнда бўлиб ўтган у йиғилишда Эрон ва Туркия ўзаро муносабатларини ривожланирши ва иқтисодий, инфратузилма, хавфсизлик, сиёсий , маданият ва спорт соҳаларида  муносаатларни ривожланиришга келишиб олишганди. Эрон Ислом Республикасининг 13-ҳукуматининг асосий сиёсатларидан бири минтақа мамлакатлари  ва қўшнилар билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан иборатдир ва бунда Туркиянинг ҳиссаси ҳам катта.

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий ва Туркия президенти  Ражаб Тойиб Эрдуған Эрон ва Туркияни  ислом оламидаги икки муҳим  ва нуфузли давлат сифатида Фаластин қаршиилк ҳаракати ва  сионистик режим ўртасидаги жангларнинг бошланиши бўлганг 7-октябрдан бери икки марта телефон орқали ва икки марта юзма-юз учрашувида ўзларини қизиқтирган мавзулар, хусусан сионистик режимнгг Ғазодаги жиноятларини тўхтатиш, икик давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиши зарурлигини ҳақида мулқотт қилганлар.

Раисий ва Эрдуғон

 

Иброҳим Раисийнинг Туркияга сафари натижаларидан бири барқарор иқтисодий ва тижорий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро савдосининг максимал ҳажмини ошириш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни  ошириш бўйича келишувдир. Шу нуқтаи назардан Эрон ва Туркия алоқалари олий кенгашининг 8-чи йиғилишини ўтказилиши Теҳрон ва Анқара  ҳукуматлари  учун катта аҳамиятга эга бўлди.   Туркия мамлакати экспорт ва импорт бўйича Эроннинг  3-чи савдо ҳамкори бўлиб  томонлар икки давлат ўртасидаги товар айибошлаш ҳажмини 30 миллиард долларни ташкил этишни мақсад қилган. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ҳозирги вазияти 7 миллиард долларни ташкил қилгани бу томонларнинг салоҳиятидан анча пастроқдир.

Энергетика ва транзит масаласи эса Эрон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик учун  кенг имкоинятлар яратадиган нарсалардандир. Ҳозирда Эрон Ислом республикаси Туркияга табиий газ етказиб берувчи энг муҳим давлатлардан бири бўлиб газ экспорти орқали бу давлатни барқарор энергия билан таъминлашга тайёрлигини эълон қилган. Айни шу чорчубада Эроннинг Туркияга газ экспорти шартномасини келгуси 25 йилга узайтириш ва газ экспорти миқдорини ошириш томонларнинг кун тартибида бўлиши келишиб олинди.

Шунингдек Европа ва Осиёга юк ва йўловчи ташишда Эрон ва Туркиянинг стратегик мавқеи ва марказий ўрни ҳм икки давлатнинг автомобил ва темир йўл транзити соҳасида ҳамкорилкни мустаҳкамлаш истагини уйғотди ҳамда чегара зоннасидаги савдосини мустаҳкамлш ва янги чегара терминалларини  яратиш бўйича ҳамкорликни кучайтирди.

Эрон ва Туркия давлатлари икки  қўшни мамлакатат сифатида кўпла маданий ва диний муштаракликларга эга бўлиб. минтақавий тенгламаларда самарали рол ўйнагани ва ҳар доим келишмовчиликларни бошқариш орқали муносабатларнинг мумкин бўлган қорайишини олдини олишга ҳаракат қилишгани яққол кўриниб турибти.

Бугунги кунда Эрон ва Турки ўртасидаги алоқалар тобора ривожланиб, чуқурлашиб  бормоқда. Сўнгги йиллар ичида, Эрон Ислом республикаси ва Туркия республикаси олий мансабдор шахсларининг ўзаро учрашувлари ҳам яхши муносабатлар ва ўзаро яқинлашувига интилиш ҳамда минтақда тинчлик ва бароқраликка  кўмаклашиш учун янада кўпроқ уйғунликдан далолат бермоқда.

Ёрлиқ