Иброҳим Раисий Анқарада: Исроил режими билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни узиш керак
Эрон президенти сионистик режим билан сиёсий ва иқтисодий муносабатларни узиши бу режимга қарши энг самарали олдини олиши ҳаракати ва чоралардан эканлигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик олий кенгашининг 8-йиғилишида Исриол режимининг Ғазо бўлгасида содир этаётган жиноятларини кескин қоралаб бугунги кунда Фаластин нафақат, Эрон Ислом республикаси, Туркия ва Ислом оламининг асосий ташвиши балки бутун инсоинятни ташвишга солаётган масаладир деб изоҳлади.
Раисий ўз сўзларида сионистик режим жиноятлари билан курашиш профилактик чоралаларни талаб қилиши, Эрон Ислом республикаси нуқтаи назаридан эса бу босқинчи режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни узиш энг самарали олдини олиш чораларидан бири эканлигини қўшимч пилди.
Эрон Ислом Республикаси президенти Анқарада бўлиб ўтган, Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик олий кенгашининг 8-йиғилишида АҚШ ва Ғарб давлатларининг бу жиноятларни қўллаб-қувватлаши, Халқаро ташкилотлаининг сукут сақлаши ва ҳаракатсизлиги Исроил режими жиноятларидан ҳам афсусланарли бўлганига тўзталиб АҚШнинг сионистик режим жиноятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши бу давлатнинг ўзгармас юзини намойн этди ва бу эса АҚШнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши иддаосига қарамай, бегуноҳ ва ҳимоясиз фаластинлик аёллар ва болаларнинг сионистлар томонидан оммавий қирғин этилаётганини қўллаб-қувватланагини ҳаммага исботлаб берди деб баён этди.
Сайид Иброҳим Раисий бу учрашувда Эрон ва Туркиянинг террорризмга қарши курашдаги қўшма позицияси ва ташвишига ҳам ишора қилиб, Эрон Ислом республикаси Туркия республикаси хавфсизлигини ўзининг хавфсизлиги каби муҳим ва дахлсиз сифатида билишини эслатиб, терроризм , хусусан ИШИД террорчи такфирий гуруҳи, наркотик моддалар савдоси, қурол- яроқ савдоси. террорчилик бошқа гуруҳлар билан курашиш соҳасида умумий қарашлари икки мамлакатни бир- бири ёнида бўлишига сабаб бўлмоқда. Эрон ва Туркия ўртасидаи ҳамкорликларни нафақат икки томонлама майдонда балки минтақавий ва жаҳон аренасида ҳам халқаро ташкилотлар ҳам ривожлантириш учун муносиб замин яратади деб эълон қилди.
Қўшнилар билан алоқаларни ривожлантииш ва мустаҳкамлаш Эроннинг дипломатия соҳасидаги марказий сиёсати бўлганини эслатган Раисий, Эрон мамлакати барча қўшнилари билан яхши, дўстона ва конструктив муносабатларга эга ва бу муносабатлар давом этади ва кенгаяди деб маълум қилди.
Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик олий кенгашининг 8-йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам терроризм ва контрабндага қарши самарали кураш икки давлат ўртасида жиддий ҳамкорликни талаб қилади деб айтди.
У Эроннинг Кирмон шаҳрида содир бўлган сўнгги теракт ҳодисасида бир гуруҳ эронликларнинг шаҳид бўлгани муносабати билан Эрон халқи ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдириб, терроризм ва контрабанда билан самарали кураш Эрон ва Туркия давлатлари ўртасида кенг қамровли ҳамкорликни талаб қилади деб қайд этди.
Туркия президенти икки давлат расмийлари ўртасида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида содир этаётган жиноятлари ҳақидаги муносабатларига ҳам тўхталиб сионистик режимнинг фаластинликларга нисбатан зулми ва кенг кўламли жиноятлари халқаро ташкилотларнинг икки томонлама икки ёқлама стандардларини ошкор этди деб аниқлик киритди.