Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 12 Aug 2021 13:34:00 GMT )
август 12, 2021 18:34 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 568 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 29 минг 49 нафар янги касалланганлар аниқланди. 

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 320 минг 266 нафарга етди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 568 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 96215 кишига етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 647 минг  16 киши соғайб  уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 26 миллион 889 минг 997коронавирусни аниқлаш тести ӯтказилган

 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кӯра ҳозиргача Эронда 14 миллион229 минг

120 киши биринчи доза, 3 миллион 531 минг 142 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 17 миллион 760 минг 262 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ