Муҳаммаджавод Зариф Хитойнинг Афғонистон ишларидаги вакили билан мулоқот қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди.
IRNA ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ТВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Эрон ташқи ишлар вазирлигида Хитойнинг Афғонистон ишларидаги махсус вакили "Yoshiao Young" билан учрашди.
Кеча ҳам Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ўз твитида Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзайни Твиттер орқали тарқатган мурожаатига билдирган мунасабатида, зўравонлик ва уруш, худди ишғол каби Афғонистон муаммоларини ҳеч қачон ҳал қилмаган ва қилмайди ҳам деб ёзди.
Зариф шунингдек мувофиқлаштирувчи кенгашдаги биродарларимиз ташаббуси ва Афғонистоннинг бошқа раҳбарлар мулоқот, музокара ва барқарор тинликка тинч йўл билан ўтишга замин яратади деб изоҳлади.
Эрон ислом республикаси турли вақтларда Афғонистон муаммоларига ечим топиш учун афғонлараро музокараларни ўтказиш зарурлигини таъкидлган ва сўнгги ҳафталарда Теҳронда Кобул давлати ва Толибон гуруҳи вакиллари иштирокида махсус йиғилиши ҳам ўтказилганди.