Хатибзода: Афғонистондаги вазият АҚШга ишониб бўлмайдиганининг бошқа далилидир
(last modified Mon, 23 Aug 2021 09:20:11 GMT )
август 23, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Афғонистондаги вазият АҚШга ишониб бўлмайдиганининг бошқа далилидир
    Хатибзода: Афғонистондаги вазият АҚШга ишониб бўлмайдиганининг бошқа далилидир

Эрон ТИВ наттоғи, сўнгги пайтларда Афғонистонда рўй бераётган ҳодисалар АҚШ қаерда бўлмасин фақат ўз манфаатларини кўзлаб иш олиб бораётганини яққол намиоён этди деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Саъид Хатибзода  бугун ҳафталик матбуот коференциясида  Эрон - пресс мухбирининг Афғонистон ва вазият хусусидаги саволига жавобан,  Афғонистонда сўнгги кунларда юз бераётган ҳодисалар АҚШга ишонган ва ўз хавфсизлигини таъминашда бу мамлактага таянган кимсалар учун сабоқдир деб қўшимча қилди.

Хатибзода ўз сўзларида  АҚШ режими фақат ўз манфаатларини ўйлаб ҳатто ўз иттифоқчилари манфаатларига назарнописандлик қилгани барчага маълумдир.  АҚШнинг Афғонистондаги  иштироки  зарар, қурбонларнинг ошиши ва қашшоқликдан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмади ва ниҳоят АҚШ даҳшатли равишда бу мамлакатни тарк этмоқда деб айтди.

Хатибзода шунингдек,  Эрон ҳар доим минтақага тинчлик ва   барқарорликни армғуон этишга ҳаракат қилган ва  қўшниларимиз ушбу мақсадларимизга эришишимиз учун бизга ёрдам беришади деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи  инсон ҳуқуқларини иддао қилувчилар барча инсонларни  қайғуга солган Афғонистондаги сўнгги ҳодисалар ҳақида сукут сақлашмоқда деб эслатди.

У ўз  сўзларида  АҚШ фақат ёлғон гапиради  ва  ўз ҳатти -ҳаракатларига кучсиз ва асоссиз баҳоналар келтирмоқда ва  Афғонистонда содир бўлган воқеалар АҚШ қулашини тезлашганини исботламоқда деб эълон этди.

Хатибзода қўшимча қилиб айтдики, АҚШга Халқаро қонунларни ҳурмат қилишни тавсия этамиз деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи,  Эрон пресс мухбирининг  сионистик режим уруш вазирининг иддаолари хусусидаги саволига ҳам жавобан,  сионистик режими  тажовузкорлик ва ишончсизлик билан машҳурдир ва халқаро арсада деярли роли ва жойи йўқ деб маълум этди.

Хатибзода шунингдек  сионистик режим масаласи унинг ноқонунийлигига асосланади ва бундай иддаоларнинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Халқаро арсада  сионистик режимни қандай вужудга келгани ва қандай фитна ва ҳийла билан ўз ҳаётини давом эттираётганини билмайдиган томон мавжуд эмас. Бу режим томонидан бундай асоссиз иддаолар ва провакацион изҳоротлар бефоидадир деб  баён этди.

 

Ёрлиқ