Эрон президенти Австрия канслери билан телефон орқали суҳбатлашди
Эрон ислом республикаси президенти Автсрия канслери билан телефон орқали мулоқотида, икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатларининг 500 йиллик тарихи алоқлаар келажаги учун муҳим ойлик ҳисобланади деб айтди.
Кеча Эрон президенти, Сайид Иброҳим Раисий Австрия канслери Себастиан Курц билан телефон орқали суҳбатида икики мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларини камайганини мантиқ жиҳатидан оқлаб бўлмайдиганига тўхталиб, биз икки мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиб душманларнинг бу муносабатларга турли ҳийлалар билан таъсир ўтказишига йўл қўймаслигимиз керак деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий ўз сўзлари давомида, агар Афғонистоннинг замонавий тарихига назар ташласак, АҚШ бу мамлакат ишларига аралаша бошлаганиданери бери, Афғонистонда ёмон кунлар бошлаганини яққол била олишимиз мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек менимча Афғонистондаги турли оқимлар бу мамлакатдан АҚШ қўшинларини чиқарилишини нозик ва бурилиш нуқтаси сифатида билиши керак ва бир бири билан муносабатларда омма томонидан қабул қилинган ҳукмронлик моделга эришишни лозим деб аниқлик киритди.
Сайид Иброҳим Раисий Эрон давлати душманлар томонидан қўлланган барча санкцияларига қарамай, афғон қочқинларини барча моддий ва маънавий харажатларини ўз зиммасига олганига ишора қилиб, Теҳрон давлати ҳар доим Афғонистонда барқарорлик ва тинчликни ўрнатишга саъй- ҳаракат қилиб келган ва биз Афғонистонда тинчлик ва барқоарликни ўрнатиш учун жавобгарлик ва масъулиятни сезадиган мамлакатлар билан ҳамкорилк қилишга тайёрмиз деб эълон қилди.
Австрия канслери Себастиан Курц ҳам телефон орқали бу суҳбатда, Эрон билан турли соҳаларда дўстона ва конструктив ўзаро алоқаларни давом этиши ва уни кенгайишига умид билдириб, Эроннинг янги ҳукумати бу мамлакат халқи учун иқтисодий ва ижтимоий фаровнликларни армуғон этишда муқаффақияларга эришишига ишонаман деб таъкидлади.
У шунингдек Афғонистондаги сўнгги воқеалардан хавотир билдириб, Эрон ҳукумати ва халқига афғон муҳожирларига самимий хизмати ва меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди.