сентябр 02, 2021 11:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Франция ТИВ раҳбарлари Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилишини таъкидладилар
    Эрон ва Франция ТИВ раҳбарлари Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилишини таъкидладилар

Эрон ТИВ раҳбари ва Франция ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатларида икки томонлама. минтақавий ва халқаро муносабатлардаги энг муҳим ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Франция  ТИВ раҳбари Жан Ив Лодриан телефон орқали бу суҳбатда  Амир Абллоҳиённи Эрон ТИВ раҳбари этиб таийнлангани билан табриклаб, ўзаро манфаатли масалалар бўйича  алоқалар ва музокараларни кенгайтиришга чақирди.

Эрон ва Франция ТИВ раҳбарлари  Афғонистондаги воқеаларни ҳам муҳокама қилишди.

Томонлар шунингдек  Афғонистон ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун барча томонларни инклюзив ҳукумат тузишга ундаш учун ҳамкорилк қилиш зарурлигини таъкидлаб,  бу масалалар бўйча музокааларни давом эттиришига келишиб олишди.

Эрон  ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён телефон орқали бу суҳбатда, АҚШ маъмурияти ноқонуний равишда ядровий келишувдан чиқиши ва буюк Эрон халқига қарши золимона санкциялар қўллаши  ҳамда  Европа томонини пассив амал қилишлари билан ҳозирги вазият учун жавобгардирлар ва улар Биргаликдаги ҳаракта режасидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришни бошлаши лозим деб қўшимча қилди.

Амир Абдуллоҳиён, шунингдек, шу асосда Теҳрон давлатини Эрон халқининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда сезиларли натижалагра эга бўлган музокараларда қатнашади деб эслатди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  афсус билан айтганда  АҚШнинг ҳозирги миссияси  ҳам олдинги иддаоларига қарамай,  Эронга босим ўтказиш мақсадида ноқонуний санкциялардан фойдаланиш пайидадир, аммо  Эрон бундай босимларга таслим бўлмаслигини била олиши керак ва Европа ҳам эҳтиёткорлик позиция билан  конструктив рол ўйгашга ҳаракта қилиши лозим деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ