Токио Паралимпия ўйинларида Эрон ҳалигача 13 ўринда
Эрон спортчилар карвони 2020 йилги Токио паралимпия ўйинларининг медал тақсимлаш жадвалида 10 олтин, 8 кумуш ва битта бронза медал билан 13 чи ўриндадир.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Япониянинг Токио шаҳрида 2020 йилги паралимпия ўйинларининг турли йўналишларда мусобақалар давом этди.
Ҳозиргача Эрон спортчилар термаси 10 олтин, 8 кумуш ва битта бронза медал билан 13 чи ўриндадир.
Эрон учун ҳозиргача pauerlifting ва 80 kg вазн тоифасида Руҳуллоҳ Рустамий, дзюдо бўйича -90 kg вазнда Воҳид Нурий, +100 kg вазнда Muhammad Rizo Xayrullohzoda, енги атлетика ва узунликка сакраш бўйича T12 да Amir Xosravoniy, F-11 оғир атлетка бўйича Mehdi Olad, F-56 аёллар найза улоқтиришда Xoshemiya Motagiyan, F-54 найза улоқтиришда Hamid Amiri ва F-34 эркаклар найзаси улоқтиришда Said Afruz, 10 m. тўппонча SH синфидаги аёллар ўйинларида Соро Жавонмардий ва камондан ўқ отиш бўйича Zahra Nemati 10 та олтин медални қўлга киритган спортчилардир.
Бундан ташқари Сомон Розий ҳам pauerlifting va 107 kg вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган ва яна 8 спортчиси кумуш медалга сазовор бўлган.