Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 04 Sep 2021 11:49:12 GMT )
сентябр 04, 2021 16:49 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 515 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  515  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 110 минг 64 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 20  минг 404  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 103 минг 537 кишига етди.  

ССВ хабар қилишича, мамлакатда 4 миллион 332  минг 892  бемор соғайиб, уйига жавоб берилган.

Мамлакатда 29  миллион 335 минг  572 киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 19 миллион  340   минг 385  киши биринчи доза, 9 миллион 502   минг  679  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 28  миллион  843  минг 64 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ