Раисий: қўшниларимиз хавфсизлиги бизнинг хавфсизлигимиздир; Эрон натижага асосланган музокараларни изламоқда
Кеча Эрон президенти Эроннинг буюк давлати билан биринчи жонли эфирдаги интервьюсида, Эрон Ислом республикаси қўшниларининг хавфсизлигини ўз хавфсизлиги сифатида билишини таъкидлаб, ҳозиргача турли мамлакатлар раҳбарлари билан 50 дан ортиқ учрашув ва мулоқот ўказилгани ва бу музокараларда ўзаро алоқалар масаласини муҳокама қилинганини маълум қилди.
Оятуллоҳ Сайид Ироҳим Раисий телевидения орқали суҳбатида Афғонистондаги сўнгги ўзгаришларига ишора қилиб, Афғонистон муаммоларини халқ вози ва бу мамлакатда халқ иродаси билан ҳукумат тузиш орқали ечиш мумкин деб таъкидлади.
Эрон президенти ўз сўзларида Теҳрон давлатини ҳар доим Афғонистон халқиниг тинчлиги, осойишталики вахалқ иродасининг ҳокимият қилиши тарафдори бўлганига тўхталиб, халқ овози, иродаси ва истак -хоҳиши билан ташкил этилган давлат Эрон билан яхши алоқалар ўрнатиши мумкин деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Раисий, йиллар давомида Афғонистон халқи кўп азоб чекканини айтиб, Афғонистон муаммолари шуни кўрсатадики, АҚШ қўшинларини нафақат бу мамлакатни ҳеч қаерида хавфсизлик яратмоқда балки хавфсизликига жиддий путур етказди деб эълон қилди.
Эрон президенти шунингдек ядро музокарааримга ҳам ишора қилиб, музокара ва дипломатия воситасидир ва Эрон бундан воз кечмайди, аммо Ғарб ва АҚШ босим билан музокаралар олиб боришни истайдилар деб эслатди.
Оятулоҳ Раисий сўзларини бошқа қисмида, Эронга босим ўтказиш ҳеч қачон натижа бермаганини ва Ғарб буни кўп маротаба бошдан кирганини эслатиб, босим ва таҳдид билан мулоқот қабул қилинмаслигини маълум қилди.
Эрон президенти Теҳрон ҳукумат музокараларини марказида мамлакат халқининг манфаатлари ҳамда санкцияларнинг тўлиқ ташланиши тургани ва Эрон бундан бир қадам ҳам орқага чекинмайдиганини баён этди.
Иброҳим Раисий Эроннинг барқарорлиги ва иқтисодий хавфсизлигини таъкидлаб, бугун Эронга сармоя кпиритиш учун шароит мавжуд деб аниқлик киритди.