Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i65040-Эронда_коронавирус_бўйича_сўнгги_маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 635 киши коронавирусдан вафот этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 07, 2021 17:07 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 635 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида  635  киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 111 минг  892 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 27  минг 137  нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 184 минг 124 кишига етди.  

Мамлакатда 29  миллион 677 минг  810 киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 19 миллион 982  минг 954  киши биринчи доза, 10 миллион 355   минг  300  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 30  миллион 527  минг  нафарни ташкил қилади.