Эрон армияси Бош қўмондони сионистик режим қўмондонларининг асоссиз иддаоларига қатъий жавоб берди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i65072
Эрон армияси Бош қўмондони сионистик режим раҳбарлари ўз ҳаётининг завол топишини сезишмоқда ва ўлимдан қўрқиб ўз жонига қасд қилишлари мумкин деб таъкидлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 08, 2021 17:14 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси Бош қўмондони сионистик режим қўмондонларининг асоссиз иддаоларига қатъий жавоб берди
    Эрон армияси Бош қўмондони сионистик режим қўмондонларининг асоссиз иддаоларига қатъий жавоб берди

Эрон армияси Бош қўмондони сионистик режим раҳбарлари ўз ҳаётининг завол топишини сезишмоқда ва ўлимдан қўрқиб ўз жонига қасд қилишлари мумкин деб таъкидлади.

Эрон талабалари ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон армияси Бош қўмондони генерал Сайид Абдураҳим  Мўсавий  мамлакат ғарбидаги  ҳарбий кучлари бўлинмаларининг тайёгарликлари билан танишиш чоғида  Эронга қарши сионистик режимниг асоссиз иддаоларига жавобан,  сионистларнинг кўплаб заифликлари бор, улар ўтмишда кўплаб оғир мағлубиятга учраган деб эълон этди.

Сионистик режим армияси штаби бошлиғи  ўз интервьюсида  бу режим армиясининг ҳозирги мақсади Ғарбий Осиёда Эрон иштирокини  камайтиришдир деб иддао қилди.