Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида мамлакатда 445 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 445 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 113 минг 380 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 21 минг 114 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан уч минг 187 нафари касалхоналарга ётқизилди. Мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 258 минг 913 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 509 минг 905 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Стастистик маълумотларга кӯра дунё бӯйича 224 миллиондан кӯпроқ киши коронавирусга мубтало бӯлган ва булардан 4 миллион 622 киши бу манфур касалликнинг қурбонига айланган.