Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида мамлакатда 444 киши коронавирусдан вафот этди.
Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 444 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 113 минг 824 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 16 минг 654 нафар янги касалланганлар аниқланди ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 275 минг 567 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 538 минг 419 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Мамлакатда 30 миллион 123 минг 729 киши коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 22 миллион 149 минг 180 киши биринчи доза, 11 миллион 777 минг 896 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 33 миллион 927 минг 76 нафарни ташкил қилади.