Раисий: Теҳрон ва Бағдоднинг кенг- қамровли ҳамкорликлари икки халқ ва минтақа манфаатигадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти, Теҳронда Ироқ Бош вазирини қабул қилганида Теҳрон ва Бағдоднинг кенг- кўламли ўзаро таъсири ҳар ики давлат ва минтақа манфаатларига мос келади деб изоҳлади.
Эрон президенти маълумотлар сайтининг хабар қилишча. Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий Теҳронда учрашиб мулоқот қилдилар.
Эрон президенти бу учрашувда Эрон ва Ироқ халқларининг тарихий, маданий ва диний муштараклигини ўта кенг -қамровли эканлигига тўхталиб, икки халқ ўртасидаги муносабатлар географик ва қўшничилик даражасидан ҳам ўтган ва ҳеч бир омил икки халқ ўртасидаги ажралмас ришталарига путур етказа олмайди деб изоҳлади.
Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги стратегик соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга урғу бериб, Бағдод саммитига ҳам ишора қилиб, Эрон Ироқнинг минтақадаги ролини қўллаб -қувватлайди ва биз ташқи кучларнинг аралашувисиз Эрон, Ироқ ва унинг атрофидаги давлатлар марказида бўлган минтақада хавфсизлик ўрнатишга интиламиз деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек, Теҳрон хорижий мамлакатлар аралашувисиз минтақалараро мулоқотни қўллаб-қувватлайди деб айтди.
У ўз сўзларида минтақадаги ҳар қандай мамлакатда хорижий кучларнинг, хусусан АҚШликларни борлиги минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка путур етказади ва бу минтақа мамлакатларига фойда келтирмайди ва Ироқ парламенти қонунининг бажарилиши бу борада самрали бўлиши мумкин деб эслатди.
Иброҳим Раисий бу учрашув чоғида, Ҳож Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳди Муҳандиснинг террор этилганлигини сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатларини ҳалқаро ва ҳуқуқий идоралар ва форумларда кўриб чиқилиши заррлигини таъкидлади.
Учрашувда Ироқ Бош вазири Бағдод давлати Теҳрн билан турли соҳаларда хусусан иқтисодий ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик даражасини кенгайтиришга қатъий қарор қилди деб таъкидлади.
Козимий шунингдек Ҳож Қосим Сулаймонийнинг терроризмга қарши курашадиган алоҳида рлини юқори баҳолаб, биз бу теракт ва суиқасднинг қонуний масаласини ички ва халқаро миқёсида излаётган қўшма гуруҳ фаолиятини кучайтиришга тайёрмиз деб эълон қилди.