Эрон президенти биринчи хорижий сафарини Тожикистондан бошлайди
Эрон президенти Иброҳим Раисий ШҲТ саммитида иштирок этиш мақсадида Тожикистонга сафар қилади.
Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий шу ҳафта пайшанба куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг расмий таклифи асосида ШҲТ саммитида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига боради.
Иброҳим Раисий Эрон президенти тожик касбдоши Имомали Раҳмоннинг расмий таклифига биноан илк хорижий сафарида Тожикистонга боради ва ШҲТ саммитида қатнашади.
Эрон президенти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида иштирок этишидан ташқари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари раҳбарлари ва юқори мартабали расмийлари билан учрашаши кутилмоқда.
Иброҳим Раисийни бу сафарда Эроннинг юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий расмийлардан иборат делегация ҳамроҳлик қилади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек ШҲТ саммитидан кейин Тожикистон президентининг расмий таклифига биноан икки томонлама учрашувларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз ШҲТ 2001 йилда терроризм ва экстремизмга қарши кураш ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида тузилган ва Эрон мамлакати бу ташкилотнинг кузатувчи аъзоларидан биридир.