Эрон президенти Иброҳим Раисий Тожикистонга жўнаб кетди
Эрон президенти Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига йўл олди.
Бугун Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий олий даражадаги сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида ШҲТга аъзо даватлар раҳбарлари саммитида қатнашиш учун Теҳрондан Душанбега жўнаб кетди.
Эрон президенти Тожикистонга йўл олганидан олдин мухбирлар билан суҳбатда, ташриф Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг расмий таклифига биноан амалга оширилмоқда деб айтди.
У шунингдек ШҲТ саммитида қатнашиш ва Эроннинг қарашларини баён этишдан ташқраи бу саммитда қатнашувчи мамлакатлар раҳбарари ва айрим расмийлари билан учрашувлар ўтказишини маълум қилди.
Раисий ўз сўзларида Эрон ва Тожикистон халқларининг маданий, диний ва тилий муштаракликларига ишора қилиб, минтақа давлатлари билан муносабатлар Эроннинг устувор вазифаларидан биридир ва умид қиламизки бу сафар мамлакатларнинг юқори мартабали расмийлари билан бўлиб ўтадиган музокаралар туркумида Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар аввалгидан кўра ривожланади ва бу йўлда янги одимлар ҳам ташланади.