FIFA: Футбол бўйича Эрон терма жамоаси Осиёда биринчи ўринга қайтди
ФИФА рейтинги асосида футбол бўйича Эрон терма жамоаси Осиёда биринчи ўринга қайтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун футбол бўйича Эрон миллий термаси ФИФАнинг янги рейтингида Япония ва Австралия термаларни ортда қолдириб, Осиёда пешқадаликни қўлга киритди.
Бутунжаҳон футбол федерацияси- "FIFA"нинг янги рейтинги эълон этилди ва унинг асосида футбол бўйича Эрон терма жамоаси 4 поғона кўтарилиб, дунёда 22-ўринни эгаллади, шунингдек Осиё қитъасида ҳам биринчи унвонни қайта қўлга кириди.
Эрон терма жамоасини тез равишда бир нечта поғонага кўтарилишининг асосий сабаби 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтадиган, Жаҳон чемпионаи саралаш босқичидаги сўнгги ғалабаларидир.
Эрон термаси сўнги иккита ўйинларида кетма-кет Ироқ ва Сурия терма жамоаларини мағлуб этди.
Олдин Осиё қитъасида жадвалнинг юқори поғоналарида бўлган Япония терма жамоаси Уммонга ютқазганди.
ФИФА рейтингида Белгия, Бразилия, Британия, Франция, Италия, Аргентина, Португалия, Испания, Мексика ва Дания футбол бўйич дунёнинг энг кучли 10 та термаси ҳисобланади.
Бундан ташқари Осиё қитъасида Япония ва Австралия терма жамоаларининг 2 чи ва 3 чи ўринлардан жой олишган.