сентябр 24, 2021 17:03 Asia/Tashkent
  • Эрон Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади

 Эрон Ислом Жумҳурияти вакиллари "Ипак йўли гавҳари" номли Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиши кутилмоқда.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича,  28 сентябрдан 3 октябргача Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида Ипак йўли гавҳари номли Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Ипак йўли гавҳари номли Тошкент халқаро кинофестивали "Тинчлик, таълим ва тараққиёт учун" шиори остида ўтказилмоқда.

 Шунингдек, ушбу халқаро фестивал доирасида "5 кунда филм" танлов дастурини ўтказиш режалаштирилган.

 Бу фестивалда Эрон Ислом жумҳурияти, Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Испания, Қозоғистон, Кения, Қирғизистон, Марокаш, Мексика, Россия, Тожикистон, Украина, Филиппин, Франция , Швейтсария, Эстония, Жанубий Корея ва Япония каби 22 мамлакатдан келган ёш режиссёрлар иштирок этишади.

Танлов ғолибларига фахрий ёрлиқ, хотира белгиси ва пул мукофоти топширилади. 

Шунингдек, Тошкент халқаро кинофестивалида бутун дунё бўйлаб, жумладан, Эрон Ислом Жумҳурияти, Озарбайжон, Беларус, Миср, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Полша, Россия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон кинематографиясига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон Узбекфилм миллий агентлиги ва хорижий кинокомпаниялар ўртасида қўшма филм ишлаб чиқариш бўйича икки томонлама шартномалар имзоланиши режалаштирилган. 

Режага кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия, Беларус, Туркия, Тожикистон ва Қозоғистон кинокомпаниялари билан икки томонлама шартномалар имзоланади.

Ёрлиқ