Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 25 Sep 2021 11:26:54 GMT )
сентябр 25, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 280 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 119 минг 82 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида  10 минг 843 нафар янги касалланганлар аниқланди,  ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 519  минг  728  кишига етди.  

Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион  920  минг 978 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.

Эронда 31  миллион 653  минг  798 киши  коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.

Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 34 миллион 569  минг  680  киши биринчи доза, 15 миллион 219   минг  824  киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 49  миллион 789  минг  504 нафарни ташкил қилади.

Ёрлиқ