Инқилоб раҳбари: тушунтириш ҳаракатлари душманнинг ташвиқот ҳужумларини тўхтатади
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Эрон халқига қарши турли усул ва воситалар билан жамоатчилик фикрга таъсир кўрсатишга қаратилган душманларнинг тарғибот ҳужумларига тўхталиб, тушунтириш ва шарҳлаш ҳаракатини ташвиқот ҳужумларини нобуд этади деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Сайидуш -шуҳадо Або Абдулоҳ Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг шаҳодат топгани қирқинчи куни йиллиги муносабатида Теҳрон университети /талабалар тўплаган жой/ дан Имом Хусманий /р.а/ ҳусейниялари билан видео ҳавола орқали қисқа суҳбатларида Ошуродан Арбаингача бўлган оралиқларни ислом тарихидаги энг муҳим масалалардан эканлигига тўхталиб, агар Ошуро куни азиз ва олижаноб руҳларнинг фидокорлиги ва мужоҳидликнинг авжи бўлса, бу воқеадан кейинги 40 кунлик давр ҳам ҳақиқатни тушунтириш ва баён этишнинг авжидир ва Имом Сажжод, Ҳазрат Зайнаб ва жаноб Ум Кулсумнинг жиҳодлари ва пайғамбар хонадонинг фавқулодда сабр -тоқатни баён этиш, ушбу қўзғолонни абадийлашиши ва фидокорликнинг мукаммалашишига сабаб бўлади деб эълон этдилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари, Эрон халқига қарши турли усул ва воситалар билан жамоатчилик фикрга таъсир кўрсатишга қаратилган душманларнинг тарғибот ҳужумларига тўхталиб, тушунтириш ва шарҳлаш ҳаракатини душманларнинг ташвиқот ҳужумларини нобуд этишнинг омили бўлишини баён этиб, миллат халқининг меваси ва мамлакатнинг ҳақиқий умидлари бўлган азиз талабалар ҳақиқатни баён этиш масаласига эътибор бериб ҳар бири атрофини чироқдек нурлантириши лозим деб аниқлик киритдилар.
Ул Зот маърифатни ошишриш ва ноаниқликларга жавоб бериш учун киберфазо ва ОАВ имкоинятларини юқори баҳолаб, албатта жиҳод масаласида аниқ тамойил, ҳақиқатни тушунтириш ва айтиш, ахлоқий усуллардан фойдаланиш ва муаммоларни мантиқ, ҳушёрлик, мукаммал рационаллик ва инсоний ҳис- туйғулар ёрдамида ирода этиш ҳамда жамоатчилик фикри қаршисида ҳақорат , туҳмат, ёлғондан парҳез қилиш асосий ва муҳим ҳисобланади деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ёшларнинг катта тафаккур, рационаллик ва кўп огоҳликлар билан жиҳозланганида мамнунлигини билдириб, бу хусусиятларни янада кучайтиришни таъкидлаб, Ҳазрат Сайидуш-шуҳадо йўли аниқ натижа ва муваффақиятга эришадиган муборак ва ширин йўлдир. Сиз ёшлар Худо хохласа мамлакатни шу йўл ва маърифатли билимлардан илҳомланиб моддий ва маънавий бахт чўққиларига олиб чиқа оласиз деб эслатдиар.