Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича Эронда 24 соат ичида 239 кишининг коронавирусдан вафот этиши билан бу вирус қурбонлари сони 119 минг 888 нафарга етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эрон коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида 11 минг 701 нафар янги касалланганлар аниқланди, ва мамлакатда бу вирусга чалинганлар сони 5 миллион 559 минг 691 кишига етди.
Эрон ССВ маълумотига кӯра мамлакатда 4 миллион 988 минг 109 киши соғайиб, уйига жавоб берилган.
Эронда 31 миллион 976 минг 745 киши коронавирусни аниқлаш тестидан ӯтказилган.
Эрон ССВ шунингдек, ҳозиргача Эронда 36 миллион 908 минг 191 киши биринчи доза, 15 миллион 824 минг 520 киши эса иккинчи доза билан эмланиб, эмланганларнинг жами 52 миллион 732 минг 711 нафарни ташкил қилади.