Эрон ва Россия тинч мақсаддаги ядровий ҳамкорлилигини ривожлантириш бўйича маслаҳатлашдилар
(last modified Wed, 29 Sep 2021 07:38:27 GMT )
сентябр 29, 2021 12:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия тинч мақсаддаги ядровий ҳамкорлилигини ривожлантириш бўйича маслаҳатлашдилар
    Эрон ва Россия тинч мақсаддаги ядровий ҳамкорлилигини ривожлантириш бўйича маслаҳатлашдилар

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси ва мамлакат президенти ўринбосари Муҳаммад Исломий ва Россиянинг Росатом компанияси раиси Алексей Лихачев билан тинч йўналишадги атом ҳамкорлигини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди.

IRNA  ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ва Россия расмийлари осойишта мақсаддаги атом энергияси соҳасида ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилишган.

Эрон ва Россия расмийлари учрашувида  томонлар ўзаро  стратегик алоқалари ва турли масалаларда ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаб, Теҳрон ва Москва давлатлари ўртасида тинч атом энергияси бўйича ҳамкорликни тезроқ суръатда давом эттиришга ҳаракат қиишини эълон этдилар.

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Муҳамад Исломий  икки томонлама ва Халқаро турли арсаларда Теҳрон ва Москванинг чуқур ва стратегик алоқаларига тўхталиб, икки мамлакат ўртасида тинч атом фаолияти айниқса атом электр станцияларини қуриш ва ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик яхши ривожланмоқда ва бу ҳамкорликни янада кенгайтириш керак деб қўшимча қилди.

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси бу музокаралар орқали икки томон ҳамкорлик жараёнини кучайтириши ва  тезлашишига умидини билдирди.

Россиянинг Росатом давлат ташкилоти раҳбари Алексей Лихачев ҳам икки томонлама муносабатлар жумладан тинч атом энергияси соҳасида чуқурлашиб бораётганини олқишлади.

 

Ёрлиқ