сентябр 29, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари фармони билан Паймон Жабалий Эрон телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланди
    Инқилоб Раҳбари фармони билан Паймон Жабалий Эрон телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланди

Эрон телерадиокмпаниясида Али Аскарий ваколат муддати тугаши билан Исломий Инқилоб муаззам раҳбари фармони асосида Паймон Жабалий бу муассасада бошлиқ этиб тайинланди.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий  идораси матбуот хизматнинг хабар қилишича, бу фармонда қуйидагича келтирилган:  миллий ОАВ, умумий огоҳлик ва маърифатни ошириш учун билим юрт,  нотўғри ғоялар ва бузуқликка асосланган душманлик тўлқинларига қарши кураш майдони,  гўзаллик ва санъатнинг таъсиридан баҳраманд бўлиш учун дам олиш манбаи, оммавий арсаларга умид бағишлаш ва қувонч келтиришнинг  майдонидир.

 Инқилоб раҳбари ушбу фармонида шунингдек  маданий ҳидоят,  миллий ва инқилобий ўзига хослик руҳи ва туйғусини мустаҳкамлаш, исломий -эроний турмуш тарзини тарғиб қилиш ва миллий бирдамликни ошириш-  инсоний сармояни юксалтириш ,  ОАВ дастурлар сифатини яхшилаш ҳамда  доимий саъй-ҳаракат ва ташаббуслар билан уларга қўл топиш йўлидаги энг муҳим мавзулардандир деб эълон этдилар.

 Инқилоб Раҳбари фармонида  шунингдек Эрон телерадиокомпаниясининг олдинги раиси Али Аскарийга ўз лавозимидаги тинимиз саъй -ҳаракталари учун миннатдорчилик билдириб,  Аллоҳ Талодан Паймон Жабалийга ҳам мувафақиятлар орзу қилинган.

 

Ёрлиқ