Аҳмад Наврўзий: мустақил ОАВининг адолат фарёдини ракеталар билан ўчириб бўлмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97720-Аҳмад_Наврўзий_мустақил_ОАВининг_адолат_фарёдини_ракеталар_билан_ўчириб_бўлмайди
Эрон телерадиокомпанияси раиси ўринбосари Ғазода фаластинлик журналистларнинг ўлдирилиши ва Теҳрондаги Эрон телерадиокоманиясининг қароргоҳига қилинган ҳужум устидан сукут сақлашга тўхталиб, деди: ОАВнинг иммунитетини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун қонуний ишчи гуруҳини шакллантириш зарурдир.
(last modified 2025-09-16T11:55:11+00:00 )
сентябр 15, 2025 15:23 Asia/Tashkent
  • Аҳмад Наврўзий: мустақил ОАВининг адолат фарёдини ракеталар билан ўчириб бўлмайди
    Аҳмад Наврўзий: мустақил ОАВининг адолат фарёдини ракеталар билан ўчириб бўлмайди

Эрон телерадиокомпанияси раиси ўринбосари Ғазода фаластинлик журналистларнинг ўлдирилиши ва Теҳрондаги Эрон телерадиокоманиясининг қароргоҳига қилинган ҳужум устидан сукут сақлашга тўхталиб, деди: ОАВнинг иммунитетини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун қонуний ишчи гуруҳини шакллантириш зарурдир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани радио ва телевидения ассоциациясининг йиллик бош ассамблеясида Эрон телерадиокомпанияси раисининг хорижий эшиттиришлари бўйича ўринбосари Аҳмад Наврўзий  ОАВ овозини бўғиб бўлмаслигини таъкидлаб, куч, босқинчилик ва мустамликачилик мунозаралардан холи мустақил ОАВнинг адолат талаб нидосини ракеталар билан ўчириб бўлмайди. Аксинча, оловнинг ўзи бугунги дунёда куч тенламаларни ва битимларнинг хунук ва ғайриинсоний қиёфсини етказа оладиган энг катта хабардир деб изоҳлади.

ОАВ хавфсизлигига таҳдидга тўхталиб ўтган Наврўзий ўтган 23 ойнинг ўзида Ғазо бўлгасида камида 250 нафар фаластинлик журналистнинг шаҳид бўлганини, улардан 31 нафарининг аёл журналист эканлигини қайд этиб, журналистларни шаҳид бўлиши  ва ваколатли халқаро ташкилотларнинг бу жиноят қаршисида афсус билан сукут сақлаши дунёдаги энг қадимий ва энг йирик ОАВдан бири, Эрон Ислом республикаси радио ва телевидениясининг марказий биносига уюштирилган ҳужумнинг дебочаси бўлди қва Эрон телерадиокомпанияси жонли эфир камералари олдида Исроил режими томонидан 11 та ракета билан ҳужумга учради, деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўйича ўринбосари ўз сўзларида бугунги дунёда ва тенг бўлмаган медиа урушида, нопрофессионал ва бузиб кўрсатувчи ОАВ тўлқинларининг дунё халқларининг жамоатчилик  фикрига ғайриоддий ҳужуми шароитида Осиё-Тинч океани иттифоқи ОАВ ўзларининг қадимий халқлари , ҳамда катта Осиё ҳамжамиятнинг қонунийлигини ифодалашда катта миссияга эга, деб қўшимча қилди.

Наврўзий шунингдек, бу минтақадаги мустақил ОАВларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва синергиясини кучайтириш ҳамда Осиё давлатларининг адолат, мустақиллик ва ҳақиқатга интилиши, дунёда декадент ва ёлғончи, лекин шовқинли ОАВнинг бузғунчи тўлқинларига қарши туршининг баланд овози вақти келди, деб аниқлик киритди.