октябр 05, 2021 11:30 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат кунлари муносабати билан тасаллият изҳор этамиз!
    Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва Имом Ҳасан /а/ шаҳодат кунлари муносабати билан тасаллият изҳор этамиз!

Исломий Эрон ислом динининг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳталари ва ул зотнинг суюкли невараларидан бири Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ шаҳид бўлган куни муносабатида қайғу ва мотамга чўмган.

Бугун сешанба, ҳижрий- қамарий 1443 йил сафар ойининг 28 куни, милодий ҳисоб билан 2021 йил октябрь ойининг 5  куни Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва ул зот невараларидан бири  Ҳазрат Имом Ҳасан  /а/ шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ҳижрий қамарий 11 йилгача яъне реҳлатларидан олдин,  набавий шариат ва аҳкомларни ўта яхши ва эзгу равишда, айни пайтда қатъийлик била баён этдилар ва ислом динининг энг яхши тарзда тарғиб қилиш ва ошкор этишга ҳаракат қилдилар.

 Ўзининг падари бузургволари-   Ҳазрат Али ибн Абитолиб /а/ билан 30 йилга яқин вақт мобайнида  бирга ислом динини ривожлантириш ва тарғиб қилиш йўлида ҳаракат қилиб катта ҳисса қўшган,  Ҳазрат Имом Ҳасан Мужтабо /а/  эса  ҳижрий-қамарий 50 йил сафар ойининг 28 кунида 47 ёшлигида  Муовия фармони билан ўз рафиқалари томонидан заҳарлантирилди ва натижада ул зот шаҳид бўлдилар.

Исломий Эрон халқи ушбу қайғули саналар яъне ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ реҳлатлари ва ул зотнинг суюкли невараларидан бири Ҳазрат Имом Ҳасан /а/ шаҳодат топган кунларда  ҳусейниялар, масжидлар айниқса муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамлари ва Қум муқаддас шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳарамларида бўлиб азодорлик маросимларини  ўтказишади.

Эрон ислом республикаси Телерадиокомпанияси ислом азиз пайғмбари Ҳазрат Муҳаммад /а/  реҳтлатлари ва ул зотнинг неваралари Ҳазрат Имом Ҳасан /а/нинг шаҳодат кунлари муносабатида барча мусулмонларга тасаллият билдиради.

 

Ёрлиқ