Жаҳон чемпионатида Эроннинг эркин кураш миллий терма жамоаси 3 чи ўринни эгаллади
Эркин кураш бўйича Жаҳон чемпиоанати мусобақаларининг сўнгги кунларида эронлик полвон Норвегияда 97- килограмм вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди ва ушбу медал билан Эронниг эркин кураш бўйича миллий термаси Норвегиядаги Жаҳон чемпионатида 3 чи ўринни эгаллади.
Хабаринигорони Жавон сайтининг хабар қилишича, кеча эронлик эркин курашчи Мужтабо Глич Норвегиянинг Осло шаҳрида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионатида 97 килограмм вазн тойифадаги мусобақада муғулистонлик Batzul Olzisayxon устидан 10: 0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Норвегиянинг Осло шаҳрида 10-12 октябрь кунлари эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионатининг биринчи ва иккинчи вазн тоифалари мусобақалари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати давомида жаҳон ва олимпиада чемпионатининг 86 килограмм вазн тоифаси финалида эронлик машҳур курашчи Ҳасан Яздоний олимпия ва жаҳон чемпиони бўлган кучли рақиби АҚШлик Девид Тейлор билан учрашди. Якунда Ҳасан Яздоний АҚШлик курашчи Девид Тейлорни 6:2 ҳисобида мағлуб этиб яна бир бор жаҳон чемпиони бўлди.
Шунингдек Эроннинг 125 килограмм вазн тоифасидаги вакили Амирҳусейн Зореъ ҳам Ослода ўтказилаётган эркин куршан бўйича жаҳон чемпионатининг финалида грузиялик олимпия чемпиони Gnu Petriashvili-ни мағлуб этиб олдинги Олимпиадаги мағлубияти учун ўз " қасоси" ни олди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Эронлик курашчи Комрон Қосимпур Жаҳон чемпионатинибу тур бўйича мусобақа финалида россиялиек рақиби Магомед Қурбоновга қарши гиламга чиқди. Қосимпур россиялик курашчи Қурбоновни 8:4 ҳисобида мағлуб этиб биринчи ўринни эгалади.
Бундан ташқари эронлик курашчилар Раҳмон Амузод, Ирфон Илоҳий ва Юнус Имомийлар ҳам 61, 70 va 74 kg вазн тофиларида мағлубиятга учрадилар.