октябр 09, 2021 14:57 Asia/Tashkent
  • Эрон телерадиокомпаниясининг янги раҳбарини таништириш маросими ўтказилди
    Эрон телерадиокомпаниясининг янги раҳбарини таништириш маросими ўтказилди

Эрон Ислом респубилкаси телерадиокомпаниясининг янги раҳбарини таништириш маросими бу ташкилот конференция залида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  телерадиокомпаниясининг янги раҳбари Паймон Жабалийни таништириш маросими Инқилбининг олий раҳбари идораис раиси,  парламент раиси, ҳарбий ва мамлакат расмийлари ҳамда бир гуруҳ миллий ОАВ раҳбарлари иштирокида бугун Эрон телерадикомапанияси ташклотининг йиғилишлар залида ўтказилди.

Маросимда  Ислом Инқилоби муаззам раҳбари идораси раиси ҳужжатул ислом вал муслимин Муҳаммад Муҳамадий Гулпойгоний ҳам  Паймон Жабалийни телерадиокомпанияннг янги раиси сифатида тайинлангани хусусидаги фаромини ўқиб берди. Эслатиб ўтамиз,  Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий   28 сентябрь куни чиқарган фармонида,  Паймон Жабалийни Эрон телерадиокомпаниясининг янги раҳбари эиб тайинландилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг собиқ раиси Али Аскарий убу маросимда, душманлар ишлаб чиқариш айниқса ОАВга ҳужумларини кучайтирган пайтларда  ҳамда психологик урушларини янада кенгайтирганида,  Эрон миллий ОАВ лари жомеада умид ва қувончни ўйғотишга давом бермоқда деб таъкидлади.

Маросимда Эрон телерадиокомпанясининг янги раиси Паймон Жабалий ҳам  Миллий ОАВ трансчегаравий ва халқаро бўлиши ва ҳар доим ўз сўзини айтиши лозимлигини баён этди.

 У шунингдек  бу даврда  ёш маданий истеъдодлар ва мутахассилар қобилияти ва потенсиаллардан  фойдаланишини қайд этди.

 Жабалий ўз сўзларида, Миллий ОАВ ўзига хослик ва адолатга асосланган бўлиши лозим деб  эълон қилди.

Миллий ОАВ ўзгартирилиши керак ва ўзгаришлар  барқарорлик ва янгиланишга эҳтиёж сезади. Миллий ОАВ Эрон Ислом республикасининг  муқаддаас тизими хизматларининг кўзгуси бўлиши керак ва биз Ислом республикасининнг муқадас тизими хизматларини ифода этувчи ОАВ бўлишимиз даркор деб  аниқлик киритди Жабалий.

 

Ёрлиқ