октябр 10, 2021 12:31 Asia/Tashkent
  • Юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида илк марта Эроннинг оғир вазн тоифасидаги вакили чемпион бўлди
    Юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида илк марта Эроннинг оғир вазн тоифасидаги вакили чемпион бўлди

Юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионати тарихида илк марта Эрон вакили оғир вазн яъне 130 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритишга сазовор бўлди.

Кеча Эроннинг юнон-рум кураши бўйича вакили Алиакбар Юсуфий Норвегиянинг Осло шаҳрида бўлиб ўтаётган бу турдаги Жаҳон чемпионатида 130 вазн тоифасида  россиялик курашчи Европа чемпионаининг бронза медалининг совриндори Зураби Гадхорини 5:1 ҳисобида мағлуб этиб илк марта оғир вазн тоифасида Эрон термаси учун олтин медални армуғон этди.

Бундан олдин Эроннинг яна бир вакили Муҳаммадҳоди Соравий юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида 97 килограмм вазн тофиасидаги финал ўйинларида рақиби устидан ғалаба қозониб олтин медални қўлга киритганди.

Дастлабки 4 вазн тоифасида эса эронлик Муҳаммадали Гароий 77 килограмм вазн тоифасида ва Пежмон Пуштом 82 килограмм вазнда бронза медалларга сазовр бўлганди.

Бугун эса эронлик вакилларидан бири Муҳаммадризо Гароий 67 кг вазнидаги финалда европалик кумуш медаль совриндори Назир Абдуллоев билан гиламга чиқади.

Шунингек эронлик курашчи Майсам Дилхоний эса 63 кг вазндаги финалда Европа бронза медали совриндори грузиялик  Лори Аболадзе билан куч синашади.

 

Ёрлиқ