Абдуллоҳиён: Эрон ва Озарбойжон республикаси муносабатларидаги тушунмовчиликларнинг олдини олишлари керак
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали суҳбатида икки мамлакат муносабатларидаги тушунмовчиликларнинг олдини олишлари ва ўз алоқаларини тезда тўғри ва ўсаётган йўналишда давом эттиришлари зарурлигини таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча бу телефон орқали суҳбатида ўзаро ҳурмат ҳамда икки томон мустақиллиги, яхлитлиги ва ҳокммиятини эҳтиром қилиш зарурлигига тўхталиб, Теҳрон ва Боку давлатлари узоқ йиллар давомида ўзаро алоқаларига эгалар деб изоҳлади.
Амир Абдуллоҳиён шунингдек, Теҳрон давлатини юк машиналарининг транзит муаммоларини ҳал қилинишини кутаётганини қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Эрон ва Озарбожйон республикаси даватлари муносабатларининг муҳимлиги ва чуқурлигига эътибор қаратиб, Эрон ва Озарбойжон республикаси душманларга икки мамлакат ўртасидаги муносабатларини бузиш имкониятини бермаслиги ҳамда хавотирларни фақат музокара ва ҳамкорлик йўли орқали ҳал қилишлари лозимлигини баён этди.
Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири, ҳам ўз мамлакитинг Эрон ислом республикасибилан алоқаларни дўстона эканлигини айтиб, дўст мамлакатлар билан муносабатлар Озарбойжон республикаси учун устувор вазифадир деб қайд этди.
Жайҳун Байрамов шунингдек муаоммоларни мулоқот, тинч ва самимий муҳитда ҳал қилишни таъкидлаб, икки давлат божхоналарига Эрон товарлари транзити муаммоларини ҳал қилиш учун музокара қилишларини таклиф қилди.