октябр 15, 2021 18:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ-и Қандаҳор шаҳридаги Ҳазрат Фотима /с/ номидаги масжидга уюштирилган терактни кескин қоралади
    Эрон ТИВ-и Қандаҳор шаҳридаги Ҳазрат Фотима /с/ номидаги масжидга уюштирилган терактни кескин қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатаган баёнотида, Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги Ҳазрат Фотима /с/ номидаги масжидда юз берган террорчилик портлашни қоралади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ бугун ўз баёниясида   ислом ва мусулмонлар душманларинг қўллари жиноятчи такфирчи террорчилар енгидан чиқиб, жума намозини бажо кертираётган  афғонистонилкларни яна бир бор қону тўпроққа беллантирди деб маълум қилди.

Эрон ТИВ ўз баёнотида шунингдек  ўнлаб номозхонларни шаҳид бўлиши ва яна бир гуруҳуни яралананига сабаб бўлган Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидига уюшитирилган теракт кескин қоралаб шаҳидларнинг оилалари ва азиз Афғонистон халқига ҳамдардлик билдирган.

Биз яна бир марта ислом умматининг душманларининг  ажралиш солувчи фитналари тўғрисида огоҳлантирамиз ва ва шиа ва сунний мусулмонларнинг бирлиги ҳамда ислом номи билан  зўравонлик ва экстремизни рад этишни таъкидлаймиз деб эълон қилинган Эрон ТИВ баёниясида.

.Бу фожеали воқеа ва ўтмишдаги бундай ҳодисалар шу жумладан Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида ибодат қилувчиларга қилинган ҳужум , ҳушёрликни кучайтириш ва Афғонистондаги шиа ва сунний мусулмонлар диний марказлари ва бошқа марказларини ҳимоя қилишни икки баравар кучайтириш зарурлигини  тақозо этмоқда деб қўшимча қилган Эрон ТИВ.

Эрон Ислом республикаси Афғонистондаги мусулмон биродарлари ва опа-сингилларига ҳамдардлик билдириб, уларни бирдамлик  ва ҳамкорлик билан душманларнинг бўлиниш фитналарини барбод қилишларига ишонади деб келтирилган Эрон ТИВ баёнотида.

 

Ёрлиқ