октябр 24, 2021 11:24 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
    Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин!

Бугун ҳижрий-шамсий 1441 -чи йил рабеъулавал ойининг 17 чи куни, 2021 чи милодий йил октябрь ойининг 24 чиси, ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири , имомат ва вилоят осмонининг 6 -чи ёрқин юлдузи Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунларига тўғри келади.

Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с/ ва ул зот невараларидан бири- , имомат ва вилоят осмонининг 6- чи ёрқин юлдузи ҳазрат имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларида бутун Эрон ислом жумҳурияти қувонч ва шодликка тўлган.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ташаббуслари билан рабеъулаввал ойининг 12 чи ва 17 кунлари оралиғи мусулмонлар учун " Ваҳдат ҳафтаси " дея номланган.

Исломий Эроннинг турли минтақалари халқидан иборат шиалар ва суний мазҳабидаги мусулмонлар ҳам  масжидлар, уй-манзиллар, кўча ва  магазинларини рангли чирорқлар ва байроқчалар билан безатиб,  пишириқ ва ширинликларни тақдим этишлари билан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ ва ул зот невараларидан бири имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунларини кенг нишонлашмоқда.

Ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларида шиа ва сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг биргаликда қатнашиши  ислом уммати ўртасидаги ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликнинг энг гўзал жилваларидандир.

Суннат аҳли тарихи асосида рабеъулаввал ойининг 12- чи куни  ва шиалар тарихи нуқтаи назаридан рабеъулавва ойининг 17- чи куни ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ валодат кунларига тўғри келди.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу муборак айём муносабати билан барча муъмин-мусулмонларни табриклайди.

 

Ёрлиқ