Эрон давлати Миср шимолида юз берган терактни қоралади
(last modified Sun, 16 Oct 2016 13:58:15 GMT )
октябр 16, 2016 18:58 Asia/Tashkent
  • Миср шимолидаги Сино минтақасида уюштирилган террорчилик ҳужум
    Миср шимолидаги Сино минтақасида уюштирилган террорчилик ҳужум

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Миср шимолидаги Сино минтақасида уюштирилган террорчилик ҳужумни кескин қоралади. Бу теракт оқибатида бир нечта мисрлик ҳарбийлар ва тинч аҳолиси жабрланган.

Кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий  дунёнинг ҳар қандай минтақасида юз берган террорчилик ҳужумлар эрксевар инсонларни бефарқ қолдирмаслигига тўхталиб,  халқаро ҳамжаиият ушбу ёвуз амалларга алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади. Ўз ўз сўзларида  фақат давлатларнинг бирлиги, халқларнинг ҳушёлиги, халқаро ҳамжамиятнинг саъй ҳаракатлар  соясида  минтақа халқларининг барча қатламини нишонга олган зўравонликлар ва жинояларни олдини олишни имкони бор деб қўшимча қилди.

Қосимий шунингдек  Теҳрон давлати ҳардоим  дунёнинг  турли бурчаклари ва минтақаларида юз берган терактларни қоралаб келган деб аниқлик киритди.