Эрон ташқи ишлар вазири Кот-д’Ивуар ташқи ишлар вазирини қабул қилди
октябр 16, 2016 19:10 Asia/Tashkent
Кот-д’Ивуар ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб, мулоқот ўтказди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг расмий даъвати билан Теҳронга келган Кот-д’Ивуар ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Моберий бугун Зариф билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликлар ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашди.
Абдуллоҳ Моберий Теҳронга қилган сафари жараёнида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, парламенти раиси Али Лорижоний, Эроннинг иш, кооператив ва ижтимоий таъминот вазири Али Рабеъийлар билан учрашиб музокара қилиши кутилмоқда.