ноябр 20, 2021 12:12 Asia/Tashkent
  • Эронлик режиссёрнинг \
    Эронлик режиссёрнинг \" Қаҳрамон\" фильми Осло кинофестивалида энг яхши фильм сифатида танилди

Эроннинг таниқли кинорежиссёр Асғар Фарҳодийнинг " Қаҳрамон" номли фильми Норвегиядаги Осло жанубида бўлиб ўтган, 31- чи кинофестивалида энг яхши фильм мукофотига эга бўлди.

 Осло жанубининг фильмлар бўйича 31 чи фестивали ғолиблари рўйхати эълон этилди ва Асғар Фарҳодий томонидан суратга олинган " Қаҳрамон" номли фильм ушбу кинофестивалининг энг яхши фильми учун " Кумуш ойина" мукофоти билан тақдирланди.

Асғар Фарҳодийнинг " Қаҳрамон" фильми Эроннинг бошқа режиссерлари   Беҳтош Саноъиҳо ва Марям Муқаддам ҳамкорлигида суратга олинган " Оқ сигир қасидаси" фильми билан бирга ушбу киннематография  тадбирни асосий танлов бўлимида иштирок этишди.

 Паноҳ Паноҳий режиссерлигидаги " Тўпроқ йўл" ва  Аббос Киёрустамий томонидан яратилган " Клоз Оп" фильмлари ҳам Осло кинофестивалида намойш этилган Эроннинг бошқа фильмлари эди. Бу кинофестивал жорий йилнинг 11-21 ноябрь кунлари Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилди.

 

Ёрлиқ