ноябр 22, 2021 11:51 Asia/Tashkent
  • Соқчилар корпуси денгиз кучлари душманнинг Эрон ҳудуддий сувларига бостириб киришига рухсат бермайди
    Соқчилар корпуси денгиз кучлари душманнинг Эрон ҳудуддий сувларига бостириб киришига рухсат бермайди

Кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони, сўзлаган нутқида, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучлари душманларнинг Эрон ҳудудий сувларига бостириб киришига йўл қўймасликни ўзига шарт ва аҳд қилиб қўйганлар деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, генерал Алиризо Тангсерий  Эрон жануби-ғарбидаги  Хўзистон вилоятининг Арвандканор ва Ободон шаҳарлари қабила раҳбарлари билан учрашганида,  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз кучлари яқинда, АҚШ кемаларига қарши ўтказган амалиёти ва Уммон денгизида Эрон нефтини талон-тарож бўлишини олдини олишларига тўхталиб,  соқчилар корпуси денгиз кучлари  Рабеъ операциясида 3 та қайиқ  билан  АҚШнинг 2 та кемасини тўхтатиб Эрон нефтини ўғирланишига йўл қўймади деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони  Эрон қуролли кучларни минтақа сувларида душман кучарининг барча  ҳаракатларини кузатиб бораётганини эслатиб, бугунги кунда Эрон армияси мамлакатга хизматидан ташқари халққа хизмат қилишда ҳам тайёр деб маълум этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25-октябрь куни Эрон Ислом Инқилоби соқчилар  корпуси денгиз кучлари қаҳрамонлари Уммон денгизи сувларида ўз вақтидаги ва обрўли амалиётларида АҚШ кемаларининг Эрон нефтини танкеридан ўғирлаш ҳаракатига барҳам берди деб  қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ