Арманистон Эроннинг мамлакатлар ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга асосланган позициясини олқишлади
Арманистон ТИВ раҳбари эронлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Теҳрон ҳукуматининг бошқа мамлакатлари ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш хусусидаги позициясини олқишлаб, Ереван давлатининг Эрон билан кўп томонлама ҳамкорилкларни кенгайтириш ва юксалтиришга қатъийлигини маълум қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён турли мавзулар жумладан икки томонлама алоқалар, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ва қўшма иқтисодий комиссияси, ЭКО етакчилари йиғилиши минтақавий ва Халқаро ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.
Мирзоян Теҳронга уюштирган сўнги сафарида, Эрон ва Арманистоннинг таклиф этилган йўл картасига тўхталиб, икки мамлакат иқтисодий қўшма комиссиясини ўтказиш ва Ереван ва Теҳроннинг савдо алоқаларни кенгайтиришга тайёригини маълум қилди.
Арманистон ТИВ раҳбари Ереван давлатининг Теҳрон билан кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётганни таъкидлаб, Эрон ТИВ раҳбарини Арманистонга даъват этди.