Иброҳим Раисий: Эрон ва Тожикистон ўртасидаги кенгайиб бораётган муносабатлар мустаҳкам давом этмоқда
Эрон президенти ўз сўзларида Эрон ва Тожикистон мамлакатлари ўртасидаги савдо, маданият ва иқтисод соҳаларда яхши алоқалар мустаҳкам давом этади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Иброҳим Раисий Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашганида, шубҳасиз Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги алоқалар ривожланиб бормоқда, аммо ҳозирги товар айирбошлаш ҳажми қониқарли эмас ва икки мамлакат имкониятлари ва потенсиалларидан кенг фойдаланган ҳолда, алоқалар даражасини янада оширишни имкони мавжуд деб айтди.
Иброҳим Раисий шунингдек Эрон ва Тожикистон чуқур маданий ва тил муносабатлари ва узоқ тарихдаги дўстлик ва биродарликлари туфайли бошқалардан кўра кўпроқ ҳамкорлик қилишлари ва елиша олишларини талаб этади деб таъкидлади.
Эрон президенти Теҳрон ҳукуматининг Афғонистон бўйича тутган позицияларига ҳам ишора қилиб, Эрон давлати Афғонистонда барча қавм-элатлар, этник ва диний-сиёсий гуруҳлардан ташкил топган инклюзив ҳукуматни шаклланишини олқишлайди деб маълум қилди.
Учрашувда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам Афғонистонинг келгуси ҳукумати барча қавм -элатлар, сиёсий- диний гуруҳлар ва қабилалар вакилларидан ташкил тоопиши кераклигини қўшимча қилди.
Имомали Раҳмон шунингдек Афғонистондаги сўнгги ўзгаришларига ҳам тўхталиб, Афғонистондаги ишончсизлик минтақа ва унинг қўшни давлатларининг зарарига бўлиб, бу томонлар бу мамлакат аҳолисининг турли қабила ва гуруҳларининг фаровонлик ва хавфсизликига яшашига ҳаракат қилиши лозим деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти Иброҳим Раисий ЭКО -нинг 15-саммитида қатнашиш учун Туркманистонга борди.