Раисий: Эрон ЭКО ташкилотини қўллаб-қувватлайди
Эрон президенти Теҳрон давлати ЭКО ташкилоти ва унинг фаолиятларини ҳеч қандай шартсиз ҳимоя қилади деб айтди.
Бугун Эрон ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган ЭКО -Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида Эрон ҳукумати Осиё давлатлари хусусан Жанубий Осиё, Ғарбий Осиё, Марказий Осиё ва Кавказдаги қўшнилар билан ҳамкрлик ва иқтисодий шерикликка алоҳида устуворлик беради деб айтди.
Эрон президенти шунингдек, АҚШнинг Эронга қарши зуолимона санкциялари Эроннинг қўшнилар ва минтақа билан максимал даражада ҳамкорлик қилиш сиёсатидаги иродасини бузишда кучсиздир деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий сўзларининнг бошқа қисмида, АҚШ давлатини бир томнлама Биргаликдаги ҳаракат режаси-ядровий келишувини тарк этиши ва Эронга қарши максимал босимлари сиёсатини қўллаши билан манфаатларини минтақа манфаатларига мос келмайдганини исотлаб берди деб аниқлик киритди.
Минтақа манфататлари, минатқа халқларининг фойдали ҳамкорлиги ва биродарлигидир ва Эрон бу инсоний ва исломий мақсадга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр деб таъкидлади Раисий.
Эрон президенти ЭКО ташкилоти қудратли моддий хусусиятлари хусусан ярим миллиард аҳоли, дунё энергия ресурсларининг учдан бир қисмига эгалик қилиш, Европа ва Хитой ва Россия, ҳамда Форс кўрфази ва Ҳинд океанигача ўзига хос позицисияси, ёш ва кучли инсоний қудрат ҳамда ислом номли муҳим зўзликка эга деб эълон қилди.