Вена шаҳрида Эронга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш бўйича экспертлар музокаралари бошланди
(last modified Tue, 30 Nov 2021 11:13:29 GMT )
ноябр 30, 2021 16:13 Asia/Tashkent
  • Вена шаҳрида Эронга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш бўйича экспертлар музокаралари бошланди
    Вена шаҳрида Эронга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш бўйича экспертлар музокаралари бошланди

Венада Эрон ва ядровий келшувнинг бошқа томонлари экспертлари иштирокида, АҚШнинг Эронга қарши жорий этган ноқонуний ва золимона санкцияларни бекор қилиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бошланди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ режимининг Эронга нисбатан золиомна ва ноқонуний санкцияларни бекор қилиш бўйича ишчи гуруҳ бу санкцияларга қарши кураш учун қўшма коммисия йиғилиши иштирокчилари томонидан эришилган кечанги келишувга асосланган ишини бошлаган.

Кеча санкцияларни бекор қилиш учун, 4+1 гуруҳи, Европа Иттифоқи ва Эрон вакиллари ўртасида  Венадаги музокараларнинг иккинчи раунди икки соатга яқин вақт давом этиб якунланди.

Ўкзазилган музокараларга асосан, бошқа бир ишчи гуруҳ ҳам ядровий масалалар хусусида ташкил этилади, аммо Эрон  санкцияларини бекор қилиш кун тартибига яна бир  қисматига алоҳида эътибор қаратишни таъкидламоқда.

Биргаликдаги ҳаракта режаси ё ўзи ядровий келишув комииссияси йиғилиши раислигини зиммага олган Европа Иттифоқи ташқи ҳаракатлар идораси бош котиби Энрике Мора ҳам  5 ойлик танаффусдан кейин қайта бошланган Вена музокараларини олқишлаб Эрон санкцияларни бекор қилишга қатъий қарор қилган деб қўшимча қилди.

Ҳисоботга биноан  санкцияларни бекор қилиш бўйича экспертлар музокаралари керак бўлган вақтгача давом этишии кутилмоқда.