Ироқчи: Афғонистондаги барча нотинчликлар ва нобарқарорлик учун АҚШ жавобгардир
(last modified Sun, 05 Dec 2021 08:06:08 GMT )
декабр 05, 2021 13:06 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: Афғонистондаги барча нотинчликлар ва нобарқарорлик учун АҚШ жавобгардир
    Ироқчи: Афғонистондаги барча нотинчликлар ва нобарқарорлик учун АҚШ жавобгардир

Эроннинг ташқи алоқалар стратегик кенгаши котиби АҚШни Афғонистондаги барча нотинчсликларнинг асосий омили деб айтди.

Меҳр ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон ТИВ ташқи алоқалар стратегик кенгаши котиби, Сайид Аббос Ироқчи  БМТ Бош котибининг Афғонистон ишларидаги махсус вакили ўринбосари Motkenudsen билан суҳбатда, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги иштирокини минтақа халқини ғазабга солмоқда деб изоҳлади.

Эрон ташқи алоқалар стратегик кенгаши котиби  Эроннинг  позицияси Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда минтақавий ёндошувни қўллаш, Кобулда инклюзив ҳукуматни ташкил этиш, бу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш ва чегара хавфсизликини таъминлашдан иборат эканлигини қўшимча қилди.

БМТ Бош котибининг Афғонистон ишларидаги махсус вакили ўринбосари,  Motkenudsen ҳам  Эрон ҳукуматининг Афғонистондаги самарали роли ва афғон қочқинлари в абошпана изловчиларини қабул қилганини олқишлаб,  Афғонистондаги вазият бўйича  БМТнинг Эрон билан маслаҳатлушувларни сақлаб қолиши ва давом этириш зарурлигини қўшимча қилди.

Сайидаббос Ироқчи шунингдек,  Афғонистондаги вазиятни изоҳлаб,  халқаро ҳамжамиятни афғон халқининг фундаментал муаммоларга айниқса қиш фасли кириьб келаётганига жиддий эътибор қаратишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ҳарбийлари 20 йиллик ишғол ва иқтисодий инфраузмасисини вайроон қилганидан сўнг, август ойи охирида шармандалик, хўрлик ва мағлубият билан Афғонистонни тарк этди.

Афғонистон ҳокимиятини 15 август куни Толибон ҳаракат эгаллаб олди.