Иброҳим Раисий: санкцияларни бекор қилиш ва зарарсизлантиришни давом эттирамиз
Кеча Эрон президенти, Эрон ҳукумати АҚШнинг золимона санкцияларни бекор қилишга давм эттиради деб деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон президенти, Сайид Иброҳим Раисий, Эрон халқи билан телевидения билан суҳбатида Эроннинг икки мавзу - " Золимона санкцияларни бекор қилиш" ва " Ядровий масалаларр" қолабидаги таклиф этган матнларига тўхталиб, бугунги кунда бутун дунёга Эрон куч -қудрат ва иззат билан музокараларда қатнашади де изоҳлади.
Иброҳим Раисий, золимона санкцияларни бекор қилиши ва зарарсизлантириш Эрон ҳукуматининг устувор йўналиши эканини таъкидлаб, ҳозирда турли давлатлар раҳбарлари ва расмийлари билан юздан ортиқ учрашув ўтказгани ва бу мулоқотларда Эроннинг дунё билан ижтимоий, сиёсий, маданий ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириши истагини таъкидлади.
Эрон президенти шунингдек, Тожикистонга уюштирган сўнгги сафарига ишора қилиб, бу сафардан кейин икки мамлакат ўртасидаги савдо -иқтисодий ҳамкорликлар 3 бараварга ошган деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида ШҲТ саммити ва ЭКО иқтисодий ташкилоти йиғилишида қатнашганига ҳам ишора қилиб, бу икки йиғилиш Теҳрон учун қўшни давлатлар минтақа мамлакталари билан алоқаларни кенгайтириш йўлидаги муҳим имконият деб аниқликк киритди.
Эрон президенти шунингдек, қўшни мамлакатлар билан бир қанча шартномалар имзоланганини эълон қилиб, бу келишувлар ва шартномалар яқинда матбуотда эълон қилинишини эслатди.