Али Шамхоний: фақат минтақа давлатлари ўртасида ҳамкорлик орқали барқарорлик ва тинчлик ўрнатилади
-
Али Шамхоний: фақат минтақа давлатлари ўртасида ҳамкорлик орқали барқарорлик ва тинчлик ўрнатилади
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби минтақа давлатларининг ҳамкорликлари билан барқарорлик ва хавфсизликка эришиш мумкинлигини маълум қилди.
Бугун Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний, БАА миллий хавфсизлик раиси маслаҳатчиси Шайх Таҳнун бин Зоид билан учрашганида минтақа давлатларининг доимий ҳамкорликлари ва музокаралари соясида барқарорлик ва хавфсизликка эришиш мумкинлигини таъкидлаб, қўшни давлатлар билан илиқ ва дўстона муносабатлар, иқтисодий, савдо ва сармоявий салоҳиятларни алмашиши Эроннинг ташқи сиёсасти соҳасидаги асосий ва устутвор йўналишлари эканлигини маълум қилди.
Али Шамхоний минтақа давлатлари муносабатларига трансминтақавий режимлар ва давлатлар аралашуви ва сиёсатлари таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик лозимлигига тўхталиб, Форс кўрфази зоннасидаги давлатлар ҳамкорлик қилиб қўшма ҳаракатларида ўз миллатлари ва халқлари учун ривожланиш ва фавровонликни яратиши билан минтақа ва дунё иқтисод системасида муҳим рол ўйнашиши мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши олий котиби, минтақадаги мусулмон халқларнинг оғир вазиятида қолдирган баъзи ҳарбий ва хавфсизлик инқирозларига барҳам бериш мақсадида биргаликдаги ҳаракатларга урғу бериб, муаммолар ва тушунмовчиликларга барҳам бериш учун ҳарбий вариантлар ўрнида музокаралар ва ўзаро тушунишни жойлшатириш керак деб таъкидлади.
БАА миллий хавфсизлик раиси маслаҳатчиси шайх Танҳун бин Зоид ҳам бу учрашувда, Эрон минтақадаги йирик ва қудрали мамлакат сифатида ўзига хос геосиёсий мавқега эга ва дунёнинг Шарқ ва Ғарбни боғловчи йўналишларга эгалигини таъкиддлаб, Абудаби ва Теҳрон ўртасидаги мустаҳкам , қардошлик ва лиқ алоқаларни ривожлантириш БААнинг устувор йўналиши эканлигини эълон қилди.