Раисий: Теҳрон ва Дамашқ муносабатларини иқтисодий ва савдо соҳаларида ҳам мустаҳкамлашга интиламиз
Эрон президенти Теҳрон ва Дамашқ алоқлари стратегик даражада эканлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги алоқларнинг мустаҳкам асосларини хусусан иқтисодий ва савдо соҳасиларида кучайтиришга урғу берди.
Кеча Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдодни қабул қилганида хорижий кучарнинг минтақа ва Сурия ҳудуларида ноқонуний бўлиб туришини бу мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлиги учун ўта хавфли эканлигини баён этиб, ИШИД террорчи гуруҳи АҚШ томонидан ташкил этилган ва бугун эса минтақанинг барча ҳудудлари АҚШ ва ИШИДнинг минатқадаги ҳузур топиши минтақа миллатлари ва мамлакатлари хавфсизлиги учун таҳдиддир деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида, шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний минтақада АҚШ ва унинг минтақадаги ишончли гуруҳлари жумладан ИШИД ва сионистик режимга қаттиқ зарба бериш, уларнинг ёвуз мақсадларини олдини олганига тўхталиб, бугунгу кунда Сурия сионизмга қарши кураши билан қаршилик ҳаракатлари бошида турбди деб аниқлик киритди.
Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод ҳам бу учрашувда, Дамашқ давлатини Эрон ва Сурия миллатларини қўшма ва муштарак манфаатлари йўналишида икки давлат алоқалари кундан кунга кучайтириш учун барча ҳамкорлик имкониятлардан фойдаланиш қарорига келганини таъкидлаб, Сурия миллати Эрон ислом республикасининг берган ёрдамлари ва кўмакларини ҳеч қачон унутмайди деб эълон қилди.
Файсад Миқдод шунингдек шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг қони икки халқ ўртасидаги чуқур ришталар ва алоқаларни кафолатлайди ва биз шаҳид Сулаймоинй барчамизга тегишли эканлигига ишонамиз ва шаҳидларимизни ҳеч қачон эсдан чиқармаймиз деб маълум қилди.
Сурия ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, Сурия халқи ва қаршилик ҳаракатларининг тура олишлари билан минтақада АҚШ, сионистик режим ва уларнинг иттифоқчиларининг барча ёвуз режалари барбод бўлган деб айтди.