Амир Абдуллоҳиён: Ғарб томонларига хитобан: амал қилиш вақти келган
Эрон ТИВ раҳбари кеча Инстаграмм саҳифасида Венадаги музокаралар билан боғлиқ мурожаатида Ғарб томонларини ўтмишдаги ваъдаларига ҳал қилишга чақирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Инстаграмм саҳифасида Вена музокаралари мақсадини яхши бир келишувга эришиш эканлигини таъкидлаб, Ғарб давлатлари сўнгги 8 йил ичида етарлича гаплар айтилгани ва ҳеч қандай ваъдалар берилмагани, аммо бугунги ҳаракат қилиш вақти келгани ва биз жиддий ва яхши келишувга эриш9иш учун ҳаракат қилишимизни била олиши керак деб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг ядровий дастурини тинч мақсадга қаратилгани, аммо Ғарб тарафдорлари даъво қилинган хавотирларни ҳал қилиш санкцияларни тўлиқ бекор қилиниши билан бевосита боғлиқ деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён Инстаграммда ёзган мурожаати сўнгида, Ғарб томони санкцияларини бекор қилишга принсипиал жиҳатдан тайёр эканлиги ёки ўз хавотирларини бир томонлама ҳал қилишга илгаригидек шубҳаларимиз бор, аммо музокараларнинг Ғарб томони яхши ният, ташаббускорлик ва конструктив ғоялар билан музокарарда, иштирок этишда давом этса музокараларда тез суръат билан натижаларга эришиш мумкин деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча Биргаликдаги ҳаракат режаси комиссияси йиғилиши Эрон ва 4+1 гуруҳи ва Европа Иттифоқи делегациялар иштирокида Венада бўлиб ўтди.
Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Али Боқирий бу йиғилишда Эрон таклифлари асосларини изоҳлаб, Теҳроннинг бу музокараларда яхши ният қатъийлигини маълум қилди.