март 11, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён Жозеф Боррелга хитобан: АҚШнинг янги талаблар қўйишга ҳеч қандай мантиқий асос йўқ
    Амир Абдуллоҳиён Жозеф Боррелга хитобан: АҚШнинг янги талаблар қўйишга ҳеч қандай мантиқий асос йўқ

EКеча Эрон ташқи ишлар вазири Европа Итифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел билан телефон орқали суҳбатида асосий масалалар ва санкцияларнинг самарали бекор қилишига АҚШнинг тамагирликлари ва қайсарлики таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлаб, АҚШнинг янги талаблар қўйишга ҳеч қандай асос йўқ деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Эронга қарши ноқонуний ва золимона санкцияларни бекор қилишга асосланган Эрон ва 4 +1 гуруҳи аъзолари ўртасидаги музокараларнинг 8 чи босқичи  сиёсий қарор чиқари учун қисқа танаффусдан кейин  жорий йилнинг 8 февралида қайта бошланди.

Эрон- пресс ахборот агенлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абуллоҳиён телефон орқали бу суҳбатда  АҚШ ўз мамлакати жамоатчилигининг босимларини баҳона қилиб ҳар куни янги ва бир -биридан фарқ қилувчи сўзларни координатор орқали Эронга айта олмайдиганини баён қилиб, агар АҚШ томонида жамоатчилик фикр муаммоси бўлса, айтиш керакки бизда ҳам- Эронда жамоатчилик фикр муаммоси бор. Эрондаги жамоатчилик фикр ҳам катта сезгирлик ва аниқлик билан кузатиб боришмоқда  ва ҳукуматни жавоб беришга ва санкцияларни самарали равишда олиб ташлашга ва тинч ядровий салоҳиятни сақлаб қолишга чақиришмоқда деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари, шунингдек  миллий қаҳрамонларимиз билан боғлиқ айрим масалаларни муҳокама қилиб бўлмайди деб аниқлик киритди.

Амир Абдуллоҳиён сўзларининг бошқа қисмида,  Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мувофиқлаштирувчиснинг Вена музокаралардаги саъй-ҳаракатларии ва эришилган ютуқларни янада юқори баҳолаб, агар реализм барча томонларнинг ҳатти-ҳаракатларини бошқарса биз ҳали ҳам яхши ва кучли келишувга эришиш нуқтасига яқинмиз деб баён этди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеф Боррел ҳам телефон орқаали суҳбатда, Вена музокаралари жуда муҳим паллада. Энди АҚШ ва Эрон хабар алмашишда мослатувчан бўлиши ва вақт чегарасини енгиб ўтишга ҳаракат қилиши керак деб айтди.

Боррел шунингдек  иқтисодий кафолатлар Эрон учун муҳим ва Европа Иттифоқи унинг амалга оширишини қўллаб-қуввалайди. Сиз ва мен келишвга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз чунки биз узоқ йўлни босиб ўтдик деб таъкидлади.

Ёрлиқ